Линклар

Қароқчилар Германия кемасини гаровга олди


Сомали қароқчилари Аден бўғозида Германияга қарашли нефт танкерини қўлга олдилар.

Кения расмийларининг билдиришича, танкер қўлга олинаётган маҳал оғир қуроллардан отилган ўқ овозлари эшитилган.

Бироқ бу ўқларнинг қароқчилар ëхуд бўғоздан ўтаëтган ҳарбий кемалар томонидан отилгани ҳозирча аниқ эмас.

Сомали қирғоқларидаги қароқчилар томонидан юк ташувчи кемаларга уюштирилаётган ҳужумлар кўлами ўтган йил 200 фоизга ортди.

Бугун қўлга олинган танкер билан қароқчилар қўлида гаровда қолаётган кемалар сони 16тага етди.

XS
SM
MD
LG