Линклар

logo-print

Эчкига жон¸ қассобга мой қайғу

  • Ҳасанжон

Жаҳон иқтисоди моторини юрғизиш учун нефт ва газ муҳим омил бўлиб қолаëтган айни кезда¸ Озарбайжон каби давлатлар сўзи ҳам алоҳида салмоқ касб этаëтир.

Жаҳон иқтисоди моторини юрғизиш учун нефт ва газ муҳим омил бўлиб қолаëтган айни кезда¸ Озарбайжон каби давлатлар сўзи ҳам алоҳида салмоқ касб этаëтир.

Жаҳон иқтисодидаги ташвишли жараëнларни муҳокама қилаëтган давлат ва бизнес етакчилари¸ иқтисодни қайта тўғри йўлга қўйишнинг турли йўлларини таклиф қилмоқдалар.

Давосда бошланган Жаҳон иқтисодий форумида сўз олган ëнилғи бўйича жаҳоннинг йирик ширкатлари етакчилари бир баррел нефт нархининг ҳозиргидек 40 АҚШ доллари атрофида бўлиши жуда паст эканидан шикоят қилдилар.

Улар фикрича¸ нархнинг бундай пасайиб кетиши келажакда нефтга бўлган эҳтиёжни қондириш учун бу соҳага ëтқизилиши лозим сармоялар миқдорини камайтириб юборади.

Британиянинг BP ( “British Petrolеum” ) ширкати вакили Тони Ҳейвард бир баррел нефт нархининг 60–80 АҚШ доллари ўртасида бўлиши мақсадга мувофиқлигини айтади.

- Дунёнинг аксар минтақасида иқтисодий ўсиш тўхтагани боис¸ нефт нархи пасайиб кетди. Гап нархларнинг пастлиги ҳақида бораётгани йўқ.

Ҳозир гап қисқа муддат давомида нефтга бўлган талаб ҳақида бормоқда. Ҳаммамиз учун асосий муаммо иқтисодий ривожланиш қайта бошланганида нефтга бўлган талаб ҳам ортишини тан олишдадир, деди Британия ширкати вакили.

Нефт экспорт қилувчи давлатлар уюшмаси – ОПЕК ташкилоти бош котиби Абдулла Салом Ал-Бадрий ҳам Давос форуми иштирокчиларини янги нефт заҳираларини излаб топиш ва янги қувурлар қуриш учун нефтнинг ҳозирги нархи жуда паст эканини айтди.

- Агар биз бу соҳага ҳозир сармоя ётқизмасак, муаммони уч ёки тўрт йилга кечиктирган бўламиз. Иқтисодиётингиз ўса бошлаганида ва нефтга бўлган талаб орта бошлаганида, уни қондиришнинг имкони бўлмайди.

Биз бир баррел нефт нархи 40 ёки 50 доллар бўлишидан хурсанд бўлмаймиз. Нархнинг ҳатто 50 доллар бўлиши ОПЕКнинг барча аъзоларига нефт қазиб чиқаришни ривожлантииш учун зарур бўлган имкониятни яратмайди¸ деди ОПЕК бош котиби.

ОПЕКка аъзо бўлмаган¸ аммо нефт экспорт қилувчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Давос форуми қатнашчиларига Бакудаги давлатга қарашли ширкат бор имкониятни ишга солиб нефт ва газ экспорт қилаётганини айтди.

Алиев харидорлар яқин масофада жойлашгани ва мамлакат еттита қувур орқали нефт ва газ экспорт қилаётгани учун ширкат даромад қозонаётганини айтди.

Газ нархи борасида Украина ва Россия ўртасидаги тортишув сабабли Европа Иттифоқи давлатлари йил бошида газсиз қолди.

Бунинг турткисида Европа Иттифоқи Россияни четлаб ўтувчи “Набукко” газ қувури лойиҳасини амалга ошириш ҳаракатларини кучайтирди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев фикрича¸ бу лойиҳанинг амалга ошиши учун ҳали ҳамон сиëсий ирода етишмаëтир.

- Набукко лойиҳасини қўллаб-қувватлаётган давлатлар ва ташкилотлар, менимча, дадилроқ ҳаракат қилишлари керак. Улар бу лойиҳага фақат даромад манбаи сифатида қарамасликлари лозим. Бу энергетика хавфсизлиги масаласидир.

Энергетика хавфсизлиги умумий хавфсизликка, умумий хавфсизлик эса узоқ муддатда мустақилликка элтади¸ деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.
XS
SM
MD
LG