Линклар

logo-print

БМТ фаластинликлар учун кўмак пули тўпламоқда


БМТ Исроил ўтказган ҳарбий амалиётлардан жабр кўрган фаластинликлар учун 613 миллион долларли молиявий ёрдам йиғишни бошлади.

Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтаётган иқтисодий форумда чиқиш қилар экан, БМТ бош котиби Пан Ки Мун “халқаро ҳамжамият, шу жумладан, Исроил Ғазо минтақасини қайта тиклаш ишида қатнашиши керак”, деди.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Ҳамасга қарши Исроилнинг уч ҳафталик ҳарбий амалиётлари чоғида Ғазода 21 мингта уй-жой вайрон бўлган ёки уларга жиддий зарар етган.

XS
SM
MD
LG