Линклар

logo-print

Медведев Горбачевни қабул қилди


Россия президенти Дмитрий Медведев "Новая газета"нинг бош муҳаррири Дмитрий Муратов ҳамда мазкур нашр муассисларидан бири, собиқ СССР президенти Михаил Горбачевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Москва марказида адвокат Станислав Маркелов ҳамда "Новая газета" журналисти Анастасия Бабуроваларнинг ўлдириб кетилгани билан боғлиқ масала устида ҳам сўз борди.

- Фашистлар гўёки жамоатчилик кайфиятини сезаётгандай кўринаётгани, жамиятга улар бугун керакдай кўринаётгани тўғрисида гапирдим, деди "Новая газета" бош муҳаррири Дмитрий Муратов Озодлик радиоси мухбирига президент билан бўлган суҳбат ҳақида айтар экан.

Адвокат Станислав Маркелов ҳамда "Новая газета" журналисти Анастасия Бабурова 19 январь куни Москва марказида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG