Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:47

Эрдўғон қаҳрамонга айланди


Туркия бош вазирининг мусулмон дунëси фикрларини Давосда йиғилганлар олдида Исроил раҳбарига очиқ-ойдин айтгани¸ халқаро сиëсат майдонида кам учрайдиган ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.
Туркия бош вазирининг мусулмон дунëси фикрларини Давосда йиғилганлар олдида Исроил раҳбарига очиқ-ойдин айтгани¸ халқаро сиëсат майдонида кам учрайдиган ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.

Давос иқтисодий форумида Исроил ва Туркия раҳбарлари ўртасида Ғазо уруши борасида юзага чиққан қизғин тортишув¸ бош вазир Ражаб Тоййип Эрдўғоннинг форумни ташлаб кетиши билан якун топди.

Исроил президенти Шимон Перес ва Туркия бош вазири Ражаб Тоййип Эрдўғон Давосда бораëтган Жаҳон иқтисодий форумининг Ғазодаги уруш мавзуига бағишланган мубоҳасасига БМТ бош котиби Бан Ки-мун ва Араб лигаси раҳбари Амр Мусса билан биргаликда таклиф этилган эди.

Исроилнинг Ғазони назорат қилаëтган Ҳамас томонидан отилаëтган ракеталардан ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаққи ҳақида гапирган узоқ гапирган президент Перес¸ сўзи давомида эҳтиросли тарзда овозини баландлатиб¸ Истанбул раҳбарига қўлини силкитишга ўтди.

Ғазо мавзуидаги мубоҳасага раислик қилган Вашингтон Пост газетаси шарҳловчиси Дэвид Игнатиус Переснинг узундан-узун ҳимоя нутқини якунлашига имкон берди.

Перес сўзини залга йиғилганлар олқиши остида тугатгач¸ унинг фикрларига жавоб қайтариш учун Туркия бош вазири сўз олди.

Erdogan Storms Out Of Debate In Davos
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:13 0:00


Аммо баҳс модератори унга мубоҳаса учун ажратилган вақт тугагани ва Перес фикрларига муносабат билдириш учун фақат бир дақиқа вақт берилажагини билдирди.

Пересга жавоб сўзини бошлар экан Эрдўғон Исроил президентининг эҳтиросли тарзда сасини баландлатиб гапирганини¸ унинг ҳақсизликни ҳимоя қилаëтгани билан боғлади.

- Муҳтарам Перес¸ ëшингиз мендан улуғ бўлса-да¸ сасингиз жуда баланд чиқаëтир. Бу эса¸ жиноятчилик психологияси ифодасидир¸ зотан менинг сасим сизники каби баланд чиқмайди.

Ўлдиришга келганда¸ сиз ўлдиришни жуда яхши биласиз. Денгиз бўйидаги гўдакларни қандай бомбалаб¸ қандай ўлдирганингизни жуда яхши биламан.

Сизнинг ўлкангизга бош вазирлик қилган икки одамнинг шахсан менга: “Фаластинга танклар устида кирганим замон¸ ўзимни жуда бахтли ҳис қиламан”¸ - деб айтгани бор.

Йиғилганларнинг сиз айтган гапни олқишлаши мен учун учун жуда қайғулидир. Ғазода сиз жуда кўп одамни¸ хусусан бегуноҳ болаларни ўлдирдингиз. Бу мутлақ нотўғри иш ва у ҳеч қандай инсонийликка тўғри келмайди¸ деди ëнида ўтирган Пересга қарата босиқ овоз билан Туркия бош вазири.

Эрдўғон¸ Исроилнинг Ғазога қилган босқини халқаро қонунларга кўра ҳам қабул қилиб бўлмас ҳаракат эканини икки асосда далиллашга ўтганида¸ баҳсга раислик қилаëтган америкалик журналист¸ уни тўхтатишга уринди ва Давосдаги драма айни шу сониядан бошланди.

Игнатиус: Бизга ажратилган вақт аллақачон тамом бўлди.
Эрдўғон: Маъзур тутасиз.
Игнатиус: Жаноб бош вазир¸ мени афв этасиз¸ аммо мен....
Эрдўғон: Бир дақиқа¸ бир дақиқа¸ бир дақиқа.
Игнатиус: Ҳмм¸ ОК (йиғилганлар чапак чалади)
Мени авф этасиз¸ жаноб бош вазир¸ биз баҳсни яна қайта бошлай олмаймиз. Вақтимиз тугади.
Эрдўғон: Мени маъзур тутасиз.
Игнатиус: Мени ҳам маъзур тутасиз¸ одамлар кечки овқатга бориши керак....

Баҳс бошловчиси Туркия бош вазирига ўз сўзини якунлаш имконини бермагач¸ Эрдўғон йиғилганларга ташаккур билдириб¸ўрнидан турди-да¸ Давосга бошқа қайтиб келмаслигини айтиб¸ залдан чиқиб кетди.

Эрдўғоннинг норозилик маршидан саҳнада ўтирганлар ҳам¸ залдагилар ҳам бирдек довдираб қолишди.
Залда ўтирган дунë ҳукуматлари етакчилари¸ саҳнада ўтирган БМТ бош котиби ҳайратга тушган ҳолда¸ бу драмага сассиз-садосиз гувоҳ бўлишди.

Давосдан Истанбулга жўнаб кетиш олдидан матбуот анжумани ўтказган Туркия бош вазири¸ ўзининг Жаҳон иқтисодий форумига фақат яхши ниятлар¸ хусусан Яқин Шарқ тинчлик жараëнига ҳисса қўшиш ниятида келганини таъкидлади.

Мен Исроил президенти Шимон Пересни ҳурмат қиламан ва менинг норозилигим унга қаратилган эмас¸ дер экан Эрдўғон¸ Дэвид Игнатиуснинг баҳсга бошловчилик қилиши ўз жаҳлини чиқарганини таъкидлади.

- Модератор¸ халқаро йиғинлар учун белгиланган маданий қоидаларни мутлақ бузди ва менга ўз фикримни тугаллаш имконини бермади. Шимон Перес баҳс давомида 25 дақиқа сўзи бўлинмасдан гапиргани ҳолда¸ Туркия бош вазирига бор-йўғи 12 дақиқа гапириш имкони берилди¸ деди мазкур матбуот анжумани давомида Эрдўғон.

Жума саҳарда Истанбулга қайтиб келган Эрдўғон¸ ўз ватандошлари томонидан миллий қаҳрамон сифатида қарши олинди.

Қўлларига “Эрдўғон – дунëнинг янги лидери”¸ “Туркия сиз билан” деган шиорлаб кўтариб олган минглаб туркияликлар¸ ўз бош вазирларининг Давосдаги ҳатти-ҳаракатини оташин қўллаб-қувватладилар.

- Менинг вазифам Туркия жумҳурияти¸ турк миллати номусини бошдан-охирига қадар ҳимоя қилишдир. Мен қандайдир бир қабила бошлиғи эмас¸ балки Туркия жумҳуриятининг бош вазириман. Мен бу вазифада нима қилиш лозим бўлса¸ шу ишни қиламан. Мен ҳозиргача шуни қилдим ва бундан сўнг ҳам айни ишни давом эттираман¸ деди ўзини қарши олган минглаб тарафдорларига қарата Эрдўғон.

Айни пайтда¸ Туркиядаги исломий Адолат ва тараққиëт партияси етакчиси бўлмиш Эрдўғон¸ Давосда қилган эътирози на Исроил аҳолиси ва на яҳудий миллатига эмас¸ балки нотўғри сиëсат юрғизаëтган Исроил ҳукуматига қарши эканини алоҳида таъкидлади.

Айтилишича¸ пайшанба кечқурун Шимон Перес ва Эрдўғон ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган ва иккала раҳбар ҳам Давосда бўлиб ўтган драманинг ëпилганини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG