Линклар

Пхеньян Сеулга таҳдид қилмоқда


Шимолий Корея расмий Сеулни душманчилик сиёсатида айблаб, Жанубий Корея билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид имзоланган барча битимларни бекор қилишини эълон қилди.

Кореяни тинчлик йўли билан бирлаштириш қўмитасининг бугунги баёноти жорий ой бошида Шимолий Корея қўшинларининг Сеулга қарши ҳужум бошлаш ҳақдаги таҳдиди билан кетма-кет пайдо бўлди.

Расмий Пхеньян бугунги баёнотида Жанубий Корея ҳукуматини икки давлат ўртасида 2000 ва 2007 йиллардаги саммитда қабул қилинган битимларни инкор этиб келаётганликда айблади.

Айни пайтда¸ Жанубий Корея бош вазири расмий Пхеньяннинг таҳдид ўрнига музокаралар курсисига қайтишига катта умид билдирди.

Жанубий Корея 2007 йилда АҚШ, Япония, Россия, Хитой ва Жанубий Корея билан иқтисодий кўмак эвазига ўз ядровий дастуридан воз кечиш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.

Бироқ бу жараён ўтган йилнинг август ойидан буён боши берк кўчага кириб қолган.
XS
SM
MD
LG