Линклар

logo-print

Мисрда Ғазони тиклаш бўйича анжуман ўтади


Миср Ташқи ишлар вазирлиги 2 март куни Қоҳирада Ғазо минтақасини қайта тиклашга бағишланган халқаро анжуманга мезбонлик қилишини маълум қилди.

Вазирликнинг бу борада эълон қилинган баёнотида айтилишича, анжуманда Ғазони қайта тиклаш масалаларидан ташқари, фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами ва кундалик эҳтиёж моллари етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Исроил қўшинларининг 22 кун давомида Ғазода олиб борган ҳарбий амалиётлари оқибатида 1300дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, Ғазо инфратузулмасига етказилган зарар эса, сўнгги ҳисоб китобларга кўра, қарийб икки миллиард долларни ташкил этади.

Яқинда Саудия Арабистони Ғазога бир миллиард доллар ёрдам пули ажратишини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG