Линклар

Арманистон-Туркия етакчилари учрашди


Арманистон президенти Серж Саркисян ва Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон илк бор икки томонлама музокаралар ўтказди.

Ереван расмий баёнотига кўра, раҳбарларнинг икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик адоватни ҳал этишга қаратилган музокаралари ижобий руҳда ўтган.

Арманистон¸ усмонийлар империяси даврида арманилар ўлдирилишини қатлиом деб эълон қилганидан сўнг, Туркия бу давлат билан барча алоқаларни тўхтатган эди.

Томонларни муросага келтиришга қаратилган уринишлар ҳам шу пайтгача ҳеч қандай самара бермаган.


XS
SM
MD
LG