Линклар

Эрдўғон ўз ҳаракатини изоҳлади


Давос иқтисодий форуми доирасида Ғазодаги вазият муҳокама қилинган мажлисни тарк этган Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз ватанида миллий қаҳрамон сифатида кутиб олинди.

Жума куни саҳарда Истанбулга қайтиб келган Эрдўғонни қўлларига Туркия ва Фаластин байроқларини кўтариб олган 5000 дан зиëд туркияликлар қарши олди.

Пайшанба куни Давос иқтисодий форумида Ғазо уруши борасида қизғин баҳс юритгандан сўнг Ражаб Тоййип Эрдўғон¸ баҳс бошловчиси ўзининг Шимон Перес сўзларига жавоб қайтаришига имкон бермаганига норозилик билдириб, форумни тарк этди.

Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида Туркия бош вазири Давосни ташлаб келишни миллат қадрини ҳимоя қилиш дея атади.

- Менинг вазифам Туркия жумҳурияти¸ турк миллати номусини бошдан-охирига қадар ҳимоя қилишдир. Мен қандайдир бир қабила бошлиғи эмас¸ балки Туркия жумҳуриятининг бош вазириман. Мен бу вазифада нима қилиш лозим бўлса¸ шу ишни қиламан. Мен ҳозиргача шуни қилдим ва бундан сўнг ҳам айни ишни давом эттираман¸ деди Эрдўғон.

XS
SM
MD
LG