Линклар

Ироқда туфлига ҳайкал ўрнатилди


АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга пойафзал улоқтирган ироқлик журналистнинг қаҳрамонона ҳаракатига ҳурмат ва эҳтиром тариқасида¸ Ироқда туфлига ҳайкал ўрнатилди.

Бир пой қўнғир ранг ҳайкал Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн туғилиб ўсган Тикрит шаҳрида¸ ота-онаси АҚШ бошлаган урушда ўлдирилган болалар етимхонаси ҳовлисида ўрнатилди.

Муассаса директорининг айтишича¸ туфли ҳайкали Буш етимлари номини олган бу болалар йиғиб берган пулга маҳаллий ҳайкалтарош томонидан бунëд этилган.

Мунтазир ал-Заидий ўтган йил 14 декабр куни Бағдодга хайрлашув сафари билан келган Жорж Буш матбуот анжумани ўтказаëтган пайтда унга икки пой туфлисини улоқтирган ва шундан сўнг араб дунëси қаҳрамонига қайланган эди.

Ироқ қамоғида сақланаëтган 30 яшар журналистга нисбатан хорижий давлат раҳбарини ҳақоратлаганлик айби илгари сурилмоқда.
XS
SM
MD
LG