Линклар

Москва кўз ëшларига ишонмайди

  • Абдулла Искандар

Бор умидини Москвага тикиб келган ўн минглаб ўзбекистонликлар Россия пойтахтида урчиган ҳақсизлик ва адолатсизликни ўз таналарида ҳис этмоқдалар.

Бор умидини Москвага тикиб келган ўн минглаб ўзбекистонликлар Россия пойтахтида урчиган ҳақсизлик ва адолатсизликни ўз таналарида ҳис этмоқдалар.

Ўзбекистонлик Анорахон¸ машҳур совет филмига қўйилган бу номнинг қанчалар ҳақиқат эканини¸ мардикорлик қилиш учун Москвага келиб¸ саргардонликка рўпарў бўлгач англаб етди.

Анорахон Ўзбекистон шимолидаги Беруний шаҳрида қумғон¸ обдаста ясайдиган ҳунарманд уста оиласида дунëга келди. Мактабда ўқиди. Ўқишга киришга ҳаракат қилди. Турмушга чиқди.

Аксар аҳоли кўникиб қолган совет турмуш тарзининг астари йиртилиб¸ Ўзбекистон мустақил бўлди. Аммо бу мустақилик Анорахонлар оиласига фаровонлик ва рафоқ келтирмади.

Анора: Мустақилликдан кейин ҳаëт кечириш умуман оғир бўлиб кетди.

Озодлик: 10 синфни қачон битиргансиз?

Анора: 1987 йилда битирганман.

Озодлик: Ўша пайтларда менимча аҳвол яхши эди.

Анора: У пайтда яхши эди. 1993 йилга келиб ҳамма қийин аҳволда қолди. Ейишга нарса тополмасдан қолдик. Ўқишга бордимку аммо кира олмадим. Кейин турмушга чиқиб¸ фарзандли бўлдим. Ҳозир пул ҳам йўқ¸ овқат билан ейишга нон ҳам йўқ.

Америка фильмларида иш ва бахт ахтариб мамлакатнинг бир бурчидан иккинчи бурчига кетаëтган орзумандлар ҳақида ҳикоя қилинади. Ўзбекистондаги иқтисодий аҳвол ëмонлашгани баробарида минглаб ўзбеклар иш ахтариб Россия ҳудудларига кетишди. Улар орасида Анорахон ҳам бор эди.

Анора: Поездда келаëтганимизда Қозоғистон чегарасида менга “800 рубл беринг” дейди. Мен “Нима деяпсиз? 800 рублни қаердан оламан? Ўзи йўл кирага пулни зўрға топиб келаяпман” десам¸ “Ҳа¸ майли шарт эмас” дейди.

Москва чегарасига келганимизда ОМОНчилар поездга чиқиб¸ ҳамманинг паспортини йиғиштириб олди. Эркаклар 500 рублдан¸ аëллар 300 рублдан берасизлар¸ дейди. Мен “Пулим йўқ” деганимга қарамасдан “Давай¸ давай” деб бақириб ëтибди. Агар бермасангиз ë уради¸ ë поезддан тушириб юборади.

Менинг келганимга ҳали энди уч ой бўлади. Йўлда битта бизни эмас¸ ҳаммани шунақа қилаяпти. Мен буни ўз кўзим билан кўрдим. Россияликларга тегмайди. Биздан талаб қилиб¸ қўрқитиб қўлимиздан олаяпти.

Мен ҳозир яшаëтган жойимда рўйхатдан ўтганман. Ҳамма ҳужжатларим жойида. Шунга қарамасдан мени ҳам автобусга тиқиб ИИБ га олиб кетди. Бу автобуснинг ичига болаларни уриб-тепиб тиққан. Кейин яна “300 рубл берасан. Давай протокол ëз. Ҳамманг 300 рублдан тўлайсан” дейди.

Озодлик: Нимага тўлашларингиз керак экан уни?

Анора: Билмайман. Мен “Ҳужжатларим мана жойида. Рўйхатдан ўтганман” десам ҳам “Ëз. 300 рубл жарима тўлайсан” дейди. Паспортимни қўлимга қайтиб бермади. Ҳозир ўзи ишсиз ëтган бўлсак. Ҳеч нарсамиз йўқ. Ҳатто телефонни ҳам сотиб¸ еб бўлдик. Масалан¸ автобусда 50 рубл билан келдик. Йўлда юрсангиз ҳамма нарса пулку. Ҳозир қўлимиздаги бор нарсани сотиб юбораяпмиз.

Озодлик: Ўзбекистоннинг ичида аҳвол қандай?

Анора: Ўзбекистоннинг аҳволи ҳам қийинлашаяпти. Ҳамма Москва деб келаяпти. Биттаси яхши пул топаяпти¸ биттасини ўлдириб кетишаяпти¸ биттаси ишсиз юрибди ва ҳоказо.

Анорахон Россияга иш излаб келган давр иқтисодий бўҳрон пайтига тўғри келди. Анорахон ишсизлик ва муҳтожликдан қийналиб ўзини Ўзбекистон билан боғлайдиган ягона матоҳ - қўл телефонини ҳам сотди.

Анора: Менинг келганимга энди уч ой бўладию ҳалигача иш йўқ. Ишласак ҳам пул бермайди. Ҳозир иш гаплашиб келдик. “Кунига 16 соат ишлайсиз¸ 400 рубл берамиз” деяпти.

Озодлик: Нима иш қиласиз?

Анора: Ҳозир ишсизман. Ишни энди суриштириб келдим. Ҳали номаълум.

Озодлик: Олдин нима иш қилгансиз?

Анора: Олдин ошпаз бўлганман. Қурилишда ошпаз бўлиб ишладим. Бу иш қисқаргандан кейин бўëқчи бўлиб ишладим. У ерда 2000 доллар ойлигимиз қолиб кетди.

Озодлик: Бола-чақа¸ хўжайинингиз борми?

Анора: Хўжайиним вафот этган. Учта қизим бор. Кейин яна турмуш қурдим. Лекин барибир иш йўқ¸ ҳозир юрибмиз. У киши ҳам беш ойдан бери ишсиз. Мен ҳам 3 ойдан бери бекорман. Ҳатто йўлкирага ҳам пулимиз қолмади. Охири телефонимизни сотиб пулини ишлатдик.

Ўзбекистонлик мардикор аëл Анорахон мактабда адабиëт дарсида ўқиган Навоий сатрлари мағзини Россияга келиб тушунди. Дарҳақиқат¸ ғурбатда ғариб шодумон бўлмас экан¸ дейди Анорахон.

Анора: Ҳа¸ эслаймиз. Яхши-ëмонни ҳам эслаяпмиз. Бундан кўра юртимизда юрсак бўларкан¸ келмасак бўларкан¸ деб ўтирибмиз. Москвада пул бўлади деб келган эдик¸ лекин бўлмаяпти.

Қайтиб кетсак Ўзбекистонда бунданда оғир ҳаëт кутмоқда бизни¸ дейди Анорахон.

Анора: Ўзимнинг юртимда квартирада яшадим. Бундай қарасангиз Ўзбекистоннинг ҳаëти оғир экан.

Озодлик: Ўзбекистонда ўзингизнинг уйингиз йўқми?

Анора: Йўқ. Ахир яшаш учун алоҳида уй керакку. Ҳозир ëтишга жой йўқ. Кўчада қолаяпмиз. Уй ҳам йўқ¸ пул ҳам йўқ.

Озодлик: Болалар катта бўлиб қолгандир.

Анора: Биттасини турмушга чиқардим¸ яна иккитаси бор.

Озодлик: Ота-оналарингиз тирикми?

Анора: Онам оламдан ўтган. Аммо дадам тирик. Ҳозир битта акам ва укам Москвада юрибди. Укам олти ойдан бери ишлайди. Фирмаси ҳалигача пул бергани йўқ. Деворни сувоқ қилишган. Ишни тугатишганидан кейин эса пул беришмаган. Кейин булар бориб ўша деворни чопиб¸ чизиб ташлашган. Энди бунга нима дейсиз.

Мана ҳозир менинг ëтган еримда 20-30 та одам бор. Ҳаммаси ишсиз. Бир кун ишлайди¸ уч кун дам олади. Бир кунда топгани уч кунда қорнига кетади. Ҳамма қарз. Мен келган пайтимда яхши ишладим.

Кейинги пайтда милициялар ҳам пулни 2000-3000 рубллаб олаяпти. Қаердан бўлмасин топиб беришингиз керак. Мен ишга рухсатнома тўғрилаб олиб борсам¸ сохта деяпти. Ахир мен уни 5000 рублга қилдирганман. Мен ҳужжат бўйича ҳаммасини ўқиб чиқдим. Ҳозир ëтибмиз ишсиз.

Озодлик: Энди нима қилмоқчисиз? Уйга қайтасизми?

Анора: Уйга қандай қайтамиз. Ҳозир пулимиз йўқ. Пулимиз йўқ бўлса¸ уйга қандай қилиб кетамиз?

Озодлик: Москва кўз ëшларга ишонмайди¸ деган гапни эшитгансиза?

Анора: Тўппа тўғри. Москва кўз ëшларга ишонмайди.

Озодлик: Лекин ишлаб пул топаëтганлар ҳам борку.

Анора: Ундайлар кўп. Мен ҳужжат тўғриласам уни сохта деяпти. Ҳозир ярим ҳужжатим бор¸ ярмиси йўқ. Ҳаммасига пул керак. Сиз ишга рухсатнома тўғрилаб олиб борасиз¸ у эса бошқача ном билан олиб кел дейди.

Озодлик: Сизда 10-15 йилдан кейин саргардон бўлиб юраман деган ўй-хаëл бўлганми?

Анора: Унақа нарсалар ҳеч хаëлга келмаган. Алоҳида республика бўлиб чиқамиз деб ўйламаган ҳам эдик. Мустақилликдан кейин аҳвол жуда ëмон бўлиб қолдику.

Анорахон ўзи бошидан кечирган ҳаëтни болаларига раво кўрмайди.

Анора: Фарзандлар унақа кўп қийналиши шарт эмаску энди. Албатта¸ яхши ҳаëт кечиришини хоҳлайман. Энди қийинчилик бўлади. Ойнинг ўн беши қоронғу¸ ўн беши ëруғ дейдику. Ҳаммасини кўриб келаяпмиз.

Озодлик: Энди шу ëруғ кунларни ҳам гапиринг.

Анора: Ëруғ кунлар энди фарзандлар туғилди¸ мактабда ўқияпти. Қани энди шароитим тўғри келса шу қизларимни ўқитсам. Ўқишга киритардим. Биттасини адвокат¸ биттасини журналист¸ биттасини врач қилмоқчи эдим. Лекин имкониятим йўқ шунга. Пулим йўқ. Ҳамма нарсани пул ҳал қиладику. Охири турмушга бериб келдим¸ нима қилай?

Озодлик: Бу қизингиз энди бахтлими?

Анора: Ҳозир бахтли яшаяпти. Яхши ëмон эмас. Бундан кейин ҳам яхши бўлиб кетсин.

Озодлик: Мана 2009 йил келди. Орқага бир қарасангиз ҳаëтингиз қандай кечди?

Анора: Яхши кунларим ҳам бўлди. 10 йил қайнона-қайнотамнинг хизматини қилдим. Мустақилликдан кейин ҳаëт оғирлашди. Хўжайиним ҳаëтдан кўз юмиб¸ учта қиз билан қолдим. Уларни тарбиялаш керак¸ боқиш керак¸ ўқитиш керак.

Кейин бу ëққа келиб бир йил ишладим. Сўнгги уч ой жуда ëмон бўлиб кетди. Кейин уйимга кетиб¸ қизимнинг тўйини қилдим. Кейин яна Москвага қайтиб келдим. Келганимдан бери иш йўқ. Инқироз бўлаяпти. Энди ҳозир тиқилинчда ўт ëқиб ўтирибмиз.

P.S. Давр менинг тақдиримда эшиттиришининг бу сони ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари кўмагида ҳозирланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG