Линклар

logo-print

Қирғиз мухолифати президентдан истеъфо сўрамоқда


Қирғистон мухолифати мамлакат президенти Қурманбек Бакиевни истеъфо беришга чақирди.

Бирлашган халқ ҳаракати ўзининг очиқ мактубида президент Бакиевни мамлакат юзланаётган иқтисодий қийнчиликлар ва мухолифат вакилларига нисбатан жиноят ишлари очилишида айблади.

Ҳозирда мухолифатнинг бешта етакчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Аликбек Жекшенқулов ўз лавозимини суистеъмол қилганликда айбланаëтган бўлса, мухолифатнинг яна бир етакчиси ¸ парламент собиқ раиси Ўмурбек Текебаевга ноқонуний тарзда қурол сақлаганлик айби илгари сурилмоқда.

XS
SM
MD
LG