Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:52

Олдинда ҳали суд кўп


Ҳозирча ҳукумат Солижон Абдураҳмонов ва Аъзам Турғунов устидан уюштирилган ҳукмни ўзгартириш ниятини кўрсатмаëтган бўлса-да¸ бу фаоллар адвокати ҳам ҳақиқатни қарор топтириш уринишларини тўхтатиш фикридан йироқ.
Ҳозирча ҳукумат Солижон Абдураҳмонов ва Аъзам Турғунов устидан уюштирилган ҳукмни ўзгартириш ниятини кўрсатмаëтган бўлса-да¸ бу фаоллар адвокати ҳам ҳақиқатни қарор топтириш уринишларини тўхтатиш фикридан йироқ.

Ўн йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов адвокатлари адолатсиз ҳукм устидан Ўзбекистон Олий судига шикоят аризаси тайёрламоқда.

Солижон Абдураҳмоновнинг иши юзасидан Қорақалпоғистон Олий Судига берилган аппеляция шикоятидан ҳеч бир наф чиқмагач, адвокатлар кейинги ҳафта Ўзбекистон Олий Судига мурожаат қилмоқчилар.

Бу ҳақда адвокат Рустам Тўлаганов шундай дейди:

- Сабаблардан биттаси¸ ўша наркотик модда топилган целлофанда Абдураҳмонов Солижоннинг қўл изи топилмагани. Агар уни скоч билан Солижон ўраган бўлганида¸ скочда бармоқ изи қолган бўлиши керак.

Бу нарсани машинада топган пайтда ҳамма нарсани милиция қўли билан ушлаяпти. Далилий ашë олинаëтган пайтда ¸у нарса пинцет билан ëки резина қўлқоп билан олиниши кераклигини биринчи синф боласи ҳам билади. Булар милиция мактабида ҳам¸ бошқа жойда ҳам ўқитилади.

Уларнинг ўзи бу нарсани машинага ташлагани учун Солижоннинг бармоқ изи йўқлигини билишади. Шунинг учун ҳам қўли билан ушлаб¸ итларни олиб келиб¸ ясама иш қилишган¸ дейди адвокат Рустам Тўлаганов.

Рустам Тўлаганов фикрича, оддий бир ҳақиқат, яъни Солижон Абдураҳмоновнинг машинасига ташланган наркотик модда солинган елим халтада унинг бармоқ излари топилмаганлиги бошланғич суд жараёнида ҳам, аппеляция шикояти кўрилган Қорақалпоғистон Олий Судида ҳам инобатга олинмаган.

- Аппеляцияда ҳам “Бундаги бармоқ изи унга тегишли эмас” деган фикрга келиб¸ бир-икки йилини олиб ташлаши мумкин эди. Лекин шуни ҳам қилмасдан¸ булар ҳукмни ўз кучида қолдираяпти.

Бу ҳолат суд тизимига умуман мос келмайдиган нарса. Судлар қонунини президентимиз тасдиқлаган бўлса¸ жиноят процессуал кодексни ҳам ўша киши тасдиқлаган. Яъни булар ишни қонунга бўйсунмасдан қилаяпти¸ дейди Рустам Тўлаганов.

Адвокат фикрича, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов ҳам қалбакилаштирилган жиноий иш қурбони бўлган:

- Аъзам Турғуновда ҳам худди шу ҳолат. Уни азоблаб¸ қийнаб¸ устидан сув қуйиб юборгани билан барибир айбини исботлаб бера олмади. Милиция ходимлари олган видеода ҳам кўриниб турибдики¸ Турғуновга берилган пул жабрланувчининг қўлида турибди.

Бундай ҳолатни ўз хоҳиши билан пулни қайтариб берган дейди. Буни жабрланувчининг укаси ҳам судда тасдиқлаб бераяпти. Шунга қарамасдан суд ҳам¸ прокурор ҳам индамасдан 10 йил бераяпти.

Бундай ҳолатларда жиноят таркиби бўлмайди. Мен иккаласини ҳам оқлаш лозим¸ деб ҳисоблайман. Шунинг учун Олий судга ëзиб топширмоқчимиз¸ дейди адвокат Рустам Тўлаганов.

Uznews.net интернет сайтининг хабарига кўра, қамоқдаги Солижон Абдураҳмоновни кўриб қайтган хотинининг айтишича, ҳозир унинг аҳволи яхши. Ҳеч ким уни ургани ва қийнаётгани йўқ. Лекин у қилмаган гуноҳи учун озодликдан маҳрум этилганига эзилмоқда.

Адвокат Рустам Тўлаганов эса, агар Ўзбекистон Олий Суди ҳам суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирса, у ҳолда халқаро судларга мурожаат қилишини айтади:

- Ана ўшанда улар ўзининг баҳосини бериб¸ Ўзбекистонда судлар тизими яхши ишламаяпти¸ деган фикрга келиши мумкин¸ дейди Рустам Тўлаганов.
XS
SM
MD
LG