Линклар

logo-print

Аҳад Андижон: "Бу нотўғри ҳаракат! "

  • Абдулла Искандар

Эрдўғоннинг Давосда Исроил ҳукумати шаънига айтган гаплари Туркия кўчаларида қизғин қўлланмоқда ва айрим кузатувчилар бу ҳаракатни айнан оддий сайловчини ўзига оғдириш тактикаси сифатида баҳоламоқда.

Эрдўғоннинг Давосда Исроил ҳукумати шаънига айтган гаплари Туркия кўчаларида қизғин қўлланмоқда ва айрим кузатувчилар бу ҳаракатни айнан оддий сайловчини ўзига оғдириш тактикаси сифатида баҳоламоқда.

Бош вазир Эрдўғоннинг Давос анжуманини намойишкорона ташлаб кетгани Туркия кўчаларида олқиш билан қарши олинган бўлса-да¸ айрим сиëсатчилар уни популизм дея танқид қилишмоқда.

Эрдўғон ҳаракатларини маъқулламаган Туркия сиëсатчиларидан бири мамлакат собиқ давлат вазири Аҳад Андижонийдир.

- Менимча миллатлараро сиëсат томонидан қараганда бу тўғри бир иш эмас. Чунки сиëсатда сизга ëқмайдиган нарсаларни жисмоний бир шаклда кўрсатиш тўғри эмас. Дунë сиëсатида бу бир нотўғри ҳаракат.

Олдимиздаги 3-4 ой ичида Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиши керак. Бу халқ томонидан “Ҳа¸ бу миллатлараро сиëсатда жуда зўр экан. Жуда қаттиқ турибди” деган гапни ўртага чиқариш учун қилинган бир ҳаракатга ўхшаяпти.

Бу на Исроилнинг Ғазода юргизган сиëсатини ўзгартиради¸ на одамларга бир нафи бор. Бу фойдаси бўлмаган бир иш. У ердан туриб кетмасдан Исроилнинг қилган ишларини танқид қилиш мумкин эди¸ дейди Аҳад Андижоний.

Баъзи нашрлар 2002 йилда Туркияда Адолат ва Тараққиëт партияси иқтидорга келганидан кейин Исроил-Туркия муносабатлари масофалашди деган гапларни ëзмоқда. Бу ҳолатга суҳбатдошимиз Аҳад Андижонийдан изоҳ сўрадик.

- Исроил ҳам бу регионда жойи кичик бўлса ҳам¸ Америка орқасида турганлиги сабаби билан кучи дунë миқëсида анча яхши. Туркиянинг сиëсий алоқалари ҳам шу вазиятга кўра бўлиши керак. Исроилнинг бу ҳаракатига ҳатто араб раҳбарлари ҳам бизнинг бош вазирдек бир ҳаракат кўрсатишмаяпти. Ўрнидан туриб кетиш¸ оғзаки нима қилиш шаклига боришмаяпти. Яъни Туркияга тушадиган нарса сиëсатни бу даражага олиб келиш эмас.

Туркиянинг юргизиши керак бўлган сиëсат дунë миқëсида маъқул ҳисобланадиган¸ фикрларини ўртага қўядиган ва буни маъқуллаганини дипломатик қоидалар доирасида айтадиган сиëсат бўлиши керак. Туркиядаги амалдаги партия ўз сиëсатини шунга мослаши керак.

Буларнинг (Эрдўғон мансуб исломий кўз қарашдаги Адолат ва тараққиëт партияси - таҳ.)сиëсати ўзгармайдиганга ўхшаяпти. Аммо булар кетгандан кейин буларнинг ўрнига келадиган партия Исроил билан алоқаларни тўғрилашига ишонаяпман¸ дейди Аҳад Андижоний.

Туркия собиқ давлат вазири Аҳад Андижоний Исроил-Туркия муносабатлари изчил ва яхши бўлишини истайди.

Давосда юзага чиққан воқеадан сўнг ҳам Исроил президенти Шимон Перес¸ ҳам Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон¸ бу драманинг ўзаро муносабатларга таъсир қилмаслигини таъкидладилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG