Линклар

logo-print

Грузияда бош вазир истеъфо берди


Грузия бош вазири Григол Мгалобшвили истеъфога чиқишини маълум қилди.

Бош вазир соғлиги борасида мавжуд муаммолар боис мазкур қарорни қабул қилганини билдирди.

35 яшар Григол Мгалобшвили бош вазир лавозимига бундан уч ой муқаддам тайинланган эди.

Ўтган йил декабр ойида Грузия президенти Михаил Саакашвили ва бош вазир ўртасида жанжал бўлиб ўтгани ва президент Мгалобшвили юзига тарсаки тортгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG