Линклар

logo-print

Покистон бош вазири Давосда нутқ сўзлади


- АҚШ қўшинларининг Покистон ҳудудидаги жангариларга қарши ҳаво зарбалари халқаро ҳамжамиятнинг террорчиликка қарши кураш уринишларига жиддий путур етказмоқда, дея баёнот берди Покистон бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний.

Давосда ўтаётган халқаро иқтисодий форумда чиқиш қилган Юсуф Ризо Ғилоний АҚШ ҳаво зарбалари Покистон аҳолиси орасида аксиламерика кайфиятини шакллантиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Покистон бош вазири АҚШ президенти Барак Обамани террорчиликка қарши янги усуллар ёрдамида курашишга чақирди.

Маълум бўлишича, ўтган йил давомида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолётлари ёрдамида Покистон ҳудудидаги нишонлар 30 маротаба нишонга олинган. Бу зарбаларда жангарилардан ташқари тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG