Линклар

logo-print

Туркман вазирлари имтиҳон топширадиган бўлди


Туркманистон президенти ўз ҳукумати аъзоларидан зудлик билан малака оширишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, давлат раҳбарининг огоҳлантиришича, вазирлар ишсиз қолиши мумкин.

Жума куни телевидение орқали чиқиш қилган президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов мамлакатда ислоҳотлар амалга ошириш учун кўпгина раҳбарларнинг малакаси етарлича эмаслигини қайд этиб, уларни кескин танқид қилди.

Сўнгги ой давомида Туркманистон президенти бир нечта вазирни ишдан бўшатган.

- Барча вазирлар ва вилоятлар ҳокимлари Жамоатчиликка хизмат қилиш академиясида малака ошириб, имтиҳон топширади. Имтиҳондан ўта олмаганлар ишдан бўшатилади, деди Тукрманистон раҳбари.
XS
SM
MD
LG