Линклар

logo-print

Ғазодан Исроилга ракета отилди


Бугун Ғазо минтақасидан Исроил ҳудуди томон ракета улоқтирилди.

Исроил расмийларига кўра, фаластинлик жангарилар ракета ёрдамида Исроилнинг Ашкелон шаҳридаги нишонларни уришни ният қилган, бироқ ракета ҳавода портлаб кетган.

Бугунги ракета зарбаси учун маъсулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Бундан қарийб бир ҳафта муқаддам Исроил Ғазодаги 22 кунлик ҳарбий амалиётларидан сўнг бир томонлама ўт очишни тўхтатиш қарорини қабул қилган эди. Бунинг ортидан Ҳамас ҳаракати ҳам бир ҳафтага ўз жанговар амалиётларини тўхтатганини билдирган эди.

Айни пайтда “Яқин Шарқ тўртлиги”нинг махсус вакили Тони Блэр Яқин Шарқ тинчлик жараёнига Ҳамас ҳаракати ҳам таклиф қилиниши даркор, деган фикрларни билдирди.

Times нашри журналисти билан суҳбатда Тони Блэр Ғазони назорат қилаётган Ҳамас ҳаракатини яккалатиб қўйиш уринишлари самара бермаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG