Линклар

logo-print

Эрдўғон Ҳамаснинг тан олиниши тарафдори


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ғазодаги вазиятнинг кескинлашувига Ҳамас ҳаракатини яккалатиб қўйиш уринишлари сабаб бўлаётганини маълум қилди.

Washington Post нашрига эксклюзив интервью берган Туркия бош вазири Ҳамас Ғазодаги сайловларда ғалаба қозонгани боис ҳаракатнинг қонунийлиги тан олиниши лозимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Фаластинни "очиқ ҳаводаги қамоқхона" деб таърифлаган Эрдўғон биргина Ҳамаснинг ўзи Ғазодаги вазиятни ўзгартира олмаслигини билдирди.

Пайшанба куни Давос иқтисодий форумида Ғазо уруши борасида қизғин баҳс юритгандан сўнг Ражаб Тоййип Эрдўғон мубоҳаса модератори ўзининг Шимон Перес сўзларига жавоб қайтаришига имкон бермаганига норозилик билдириб, форумни тарк этган эди.
XS
SM
MD
LG