Линклар

Ироқда сайловлар бўлиб ўтмоқда


Бугун Ироқда маҳаллий ҳокимият идораларига сайловлар ўтказилмоқда. Бу 2005 йилдан буён мамлакатда ўтказилаётган илк умумхалқ сайловидир.

Ироқнинг 18 вилоятидан 14 тасида ўтказилаётган сайловда 14 минг номзод маҳаллий ҳокимият идораларидаги 440 ўрин учун ўзаро кураш олиб бормоқдалар.

Хабарларга кўра, 15 миллиондан зиёд ироқлик бугунги сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Айни пайтда Ироқ бўйлаб хавфсизлик чоралари кўчайтирилган. Барча йирик шаҳарларда содир этилиши мумкин бўлган қўпорувчилик амалиётларини олдини олиш мақсадида кўчаларга хавфсизлик идоралари ходимларидан иборат қўшимча куч сафарбар қилинган.

Бундан ташқари, машиналар қатновига ҳам таъқиқ жорий қилинган.

Сайлов натижалари келаси ҳафта бошида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG