Линклар

Сурия АҚШ билан алоқаларни ривожлантириш ниятида


Сурия президенти Башар ал-Ассад мамлакатга келган АҚШ делегацияси вакилларига расмий Дамашқ Вашингтон билан конструктив мулоқот бошлаш ниятида эканини маълум қилди.

Сурия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Башар ал-Ассад конгрессмен Адам Смит билан учрашувда икки давлат ўртасида ижобий ва конструктив мулоқот бошлаш фурсати келганини билдирган.

АҚШ расмийлари ҳам, ўз навбатида, Суриянинг Яқин Шарқ тинчлик жараёнида тутган ўрнига юқори баҳо бериб, минтақа барқарорлиги йўлида Оқ уйнинг янги маъмурияти АҚШ-Сурия муносабатларини ривожлантиришига умид билдирдилар.
XS
SM
MD
LG