Линклар

logo-print

Митчелл Иорданияда музокаралар ўтказди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл бугун Иордания ташқи ишлар вазири Салоҳ Башир билан учрашди.

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Митчелл АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти бутун диққат-эътиборини Яқин Шарқ тинчлик жараёнини жадаллаштириш масаласига қаратишини билдирган.

Иордания ташқи ишлар вазири ҳам Исроил ва Фаластинни муросага келтиришга қаратилган уринишларда қудратли давлатлар бирлашиши лозимлигини таъкидлаган.

Яқин Шарқ бўйлаб сафар қилаётган Жорж Митчелнинг эндиликда Саудия Арабистонига бориши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG