Линклар

logo-print

Ўшдан ўғирланган машиналар Ўзбекистонда


Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан ўғирланган Тико русумидаги автомашиналар Ўзбекистонга олиб кетилмоқда.

Бу ҳақда Ўш шаҳар йўл хавфсизлик хизмати расмийси Айжигит Зикиров маълум қилди:

- Ўтган йили Ўшда 46 та автомашина ўғирланган. Ўғирлаш осон бўлгани учун уларнинг аксариятини Кореяда ишлаб чиқилган Тико автомашиналари ташкил этади.

Олинган оператив маълумотлар ўғирланган Тико автомашиналари Ўзбекистон Республикасига олиб кетилаётганидан дарак бермоқда. Бунга сабаб эса у ерда машиналарнинг қимматлигидир, - деди Айжигит Зикиров.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси тарқатган маълумотга кўра, сўнги 3 ой ичида Ўш шаҳридан яна 16та Тико автомашинаси ўғирлаб кетилган.
XS
SM
MD
LG