Линклар

Россия патриархи тахтга ўтирди


Москва ва Умумроссия 16-патриархи этиб сайланган митрополит Кирилл патриархлик тахтига ўтқазилди.

Бу маросим Москва шаҳридаги Исо Масиҳ ибодатхонасида бўлиб ўтди ва унда 4 мингга яқин одам иштирок этди.

Маросимда Россиядаги етакчи сиёсатчи ва давлат арбоблари ҳамда президент Димитрий Медведов ҳам қатнашди.

Янги сайланган митрополит Кирилл 62 ёшда. У ўтган сешанба куни православ епископ ва руҳонийлар кенгаши томонидан патриархликка сайланган эди. Кирилл 1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан кейин сайланган илк патриарх бўлди.

У ўтган йили декабр ойида вафот этган патриарх Алексей ўрнига сайланди. Россия православ черкови, таҳминан, 160 миллион муриди бўлган дунёдаги энг нуфузли черковлардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG