Линклар

Кенияда портлашдан одамлар нобуд бўлди


Кенияда ёқилғи ташиётган автоцистерна портлаши оқибатида камида 91 одам нобуд бўлди.

Ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, ёқилғи ортилган автоцистерна пойтахт Найроби яқинидаги қатнов зич бўлган катта йўлда ағдарилиб кетган. Унинг ичидаги ёқилғи кўчага тўкила бошлаганидан сўнг йўл яқинида яшайдиган маҳаллий аҳоли уни идишларига қуйиб олишга уринган.

Шу пайт номаълум сабабларга кўра, ёнғин содир бўлган ва цистерна портлаб кетган. Оқибатда куйган ва қаттиқ жароҳат олган 150 дан ортиқ одам шифохонага ётқизилди.

XS
SM
MD
LG