Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:54

Имомали Раҳмон аразлади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Москвадан аразлагани мамлакат манфаатларига фойда келтирмайди, деб ҳисобламоқдалар айрим таҳлилчилар.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Москвадан аразлагани мамлакат манфаатларига фойда келтирмайди, деб ҳисобламоқдалар айрим таҳлилчилар.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТ ва ЕврОсиёИҲнинг 4 феврал куни Москвада бӯлиб ӯтадиган навбатдан ташқари йиғилишларида қатнашмайди.

Бу борада Озодлик радиосига Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Давлат Назрий маълумот берди.

Аммо Давлат Назрий Тожикистон давлат раҳбарининг нега бундай қарорга келгани сабабларини шарҳламади.

Шу ўринда айтиш жоизки, 22-23 январ кунлари Россия президенти Димитрий Медведев Ўзбекистонга сафари чоғида «Россия федерацияси ўз ҳудудида бирор иншоотни қуриш нияти бўлган ҳар бир давлат қўшнилари билан келишиб олиши лозим»лигини таъкидлаган эди.

Кремл раҳбарининг бу баёноти Роғун ГЭСига оид Тошкент билан Душанбе ўртасидаги келишмовчиликларда Ўзбекистон тутаётган
позицияга ён босиш деб ҳисобланди.

Ўзбекистон томони Сирдарё устида қурилажак Тожикистон ГЭСлари ишга тушса, дарё қуйи оқимидаги мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистонда сув тақчиллиги вужудга келиши мумкинлиги ва шунинг учун ҳам бу лойиҳалар амалга оширилишида минтақадаги бошқа мамлакатлар манфаатлари ҳам инобатга олиниши зарурлигини уқтириб келади.

Бироқ 2008 йилда Душанбега қилган сафари чоғида Роғун ва яна иккита йирик ГЭСларни биргаликда қуришга ваъда берган Медведевнинг Тошкентда айтган бу гапи расмий Душанбени ҳайратга солди.

Шу сабабдан Кремл раҳбарининг баёнотига жавобан Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Москвага расмий нота йўллади.

«Тожикистон Россия томонининг Тошкентда эълон қилган позициясига таажжуб изҳор қилади. Бу позиция Россия Федерациясининг Роғун ГЭСини биргаликда қуришга оид аввал билдирган таклифларига мутлақ зиддир», дейилган эди нотада.

-Хуллас,- дейди таҳлилчилар - Россия томонининг баёноти Москва ва Душанбе муносабатларининг совуб кетишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида Тожикистон президенти олдинда турган Москва тадбирларида қатнашмасликка қарор қилди.


Мустақил таҳлилчи Давлат Усмон Раҳмоннинг Москвада бўлиб ўтадиган тадбирларда қатнашмаслик борасида қилган қарори мутлақо хато эканини таъкидлайди:

- Президент Имомали Раҳмон бу тадбирларда албатта қатнашиб, давлат раҳбари сифатида ўз позициясида уствор бўлган ҳолда мамлакат миллий манфаатларини ҳимоялаши шарт эди.

Менимча президентимизнинг бу қарорига расмий Москва албатта муносабат билдиради.

Россия меҳнат муҳожирлигида юрган фуқароларимиз орқали ижтимоий босим ўтказиши ҳам эҳтимолдан йироқмас,-дейди таҳлилчи Давлат Усмон.


Яна бир таҳлилчи Рашид Ғани Абдулло эса Тожикистон президенти Москва сафари натижалари мамлакат манфаатига ҳал бўлмаслигини яхши англаган ҳолда шундай қарорга келганини таъкидлар экан:

-Қўшни Ўзбекистон раҳбари Каримовнинг бир Россия этагини тутиши, бир Америка ортидан эргашиши унинг ноуствор сиёсат юргизиши деб талқин қилинар эди.

Аммо у ўз мамлакати миллий манфаатларини ҳимоялаган ҳолда шундай сиёсат юргизди.

Аммо Тожикистон фақат бир йўналишда, яъни Россияга мутелик йўналиши бўлиб, Москва чизган чизиқдан чиқмаган тарзда сиёсат юргизди.

Бугун Раҳмоннинг Москвада бўлиб ўтиши кутилаётган тадбирларда қатнашмаслигини эълон қилиши Россия ва итифоқчиларига Тожикистон ўз позициясига эгалигини кўрсатиб қўяди,- дейди Рашид Ғани Абдулло.
XS
SM
MD
LG