Линклар

Эронда Ислом инқилобининг 30 йиллиги нишонланмоқда


Эронда шанба кунидан бошлаб, Ислом инқилобининг 30 йиллигига бағишланган ўн кунлик байрам тадбирлари бошланди.

Ушбу инқилоб даврида тахтдаги шоҳ ағдарилиб, унинг ўрнини диндорлар ҳокимиятни эгаллаган эди.

Ўн кун давомида Эрон Ислом республикасининг биринчи олий диний раҳнамоси оятулла Руҳаллоҳ Ҳомайний мақбараси олдида тадбирлар бўлиб ўтади. Бу тадбирларда Ҳомайнийнинг издоши — оятулла Али Ҳуманаий ва президент Маҳмуд Аҳмадийнажот иштирок этади.

XS
SM
MD
LG