Линклар

Ал-Барадей АҚШ ва Эронни қувватлади


Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳрон ядровий дастурига оид тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш имкони туғилганини олқишлади.

“Вашингтон пост” нашрига берган интервьюсида ал-Барадей томонлар аллақачон шартларсиз, тўғридан-тўғри мулоқотга киришиши лозим эди, дея бундай мулоқотнинг анча кеч қолганини урғулади.

АҚШ президенти Барак Обама Эрон билан мулоқотлар бошлаш ниятини билдирган эди. Ўтган ҳафтада берган интервьюсида Обама: "Агар Теҳрон “тугилган муштумини ёзса”, Вашингтон дипломатик мулоқот учун қўлини чўзади", деган эди.

XS
SM
MD
LG