Линклар

logo-print

Ғазода яна нотинчлик


Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ғазо минтақасига бир қатор зарбаларни берди.

Якшанба куни Ғазодан Исроил жанубига қарата қўлбола снарядлар отилиб, оқибатда уч нафар Исроил фуқароси жароҳатланганди. Бош вазир Эҳуд Олмерт эса Исроилнинг бу ҳужумларга жавоби қаҳшатқич бўлиши ҳақида огоҳлантирганди.

-Бошданоқ ҳукумат позицияси шундай эдики, жанубдаги фуқароларимизга қарши ҳужумлар тўхтамас экан, Исроил жавоби кескин ва номутаносиб бўлади.”- деганди бош вазир Олмерт.

Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, Ғазо минтақасида Хамасга қарашли хавфсизлик комплекси ҳамда Миср чегарасига яқин ер ости йўлаклари нишонга олинган. Мазкур ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида хабарлар йўқ.

Исроил ва Хамас икки ҳафта аввал ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди. Унгача 22 кун давом этган Ғазо бомбардимони оқибатида 1300 нафар фаластинлик ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG