Линклар

Ироқда сайлов тинч ўтди


Ироқда маҳаллий ҳукумат тузилмаларига сайловнинг тинч ўтказилганини ғарб давлатлари раҳбарлари олқишламоқда.

Британия бош вазири Гордон Браун таҳдидлардан қўрқмасдан овоз берган ироқликларни жасур дея олқишлади.

Бироқ сайловда иштирок этган сайловчилар кутилганидан кўра камроқ бўлди.

-Сайлаш ҳуқуқига эга сайловчилар сони 14 миллион 900 кишини ташкил этади. Сайловда уларнинг қарийиб 51 фоизи иштирок этди. Сайловнинг якуний натижалари икки – уч ҳафтадан сўнг эълон қилинади,- дея маълум қилди Ироқ сайлов комиссиясининг раиси Фараж ал-Хайдарий.
XS
SM
MD
LG