Линклар

logo-print

Россияда ўзбеклар бир-бирини ўлдирди


Интерфакс агентлигининг ҳуқуқ –тартибот идораларига таяниб ёзишича, Санкт-Петербургнинг Приморский туманидаги Олгино аҳоли пунктида ўзбекистонлик гастрабайтерлар иштирок этган муштлашув содир бўлган.

Якшанба куни кечга яқин “Байкал” травматик пистолети ва бейсбол таёғи билан қуролланган уч киши Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси яшаётган уйга бостириб кирган. Шундан сўнг муштлашув бошланган. Натижада босқинчилардан бири оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Босқинчилардан бири қочиб кетган, яна бири эса милиция томонидан қўлга олинган.

Интерфакснинг хабар беришича, ҳар учала босқинчи ҳам ўзбекистонлик бўлган.
XS
SM
MD
LG