Линклар

Исроил Ғазони қайтадан ўққа тутди


Исроил қўшинлари Ғазо минтақасида бир нечта объектларни ҳаводан ўққа тутди.

Исроил ҳарбийларига кўра, бугунги ҳаво зарбаларида Ғазо минтақасида Хамасга қарашли хавфсизлик комплекси ҳамда Миср чегарасига яқин ер ости тунеллари нишонга олинган. Бу зарбаларда ҳеч кимга тан жароҳати етказилмагани айтилмоқда.

Мазкур ҳаво зарбалари якшанба куни Ҳамас жангариларининг Исроилга ракета улоқтиришига жавобан амалга оширилди. Исроил расмийларига кўра, Ҳамас жангарилари якшанба куни давомида Исроил ҳудудига камида 10та қўлбола ракета улоқтирган.

Бундай ракеталардан бирининг Исроил жанубида портлаши оқибатида исроиллик икки ҳарбий ва бир фуқаро тан жароҳати олган.

Бундан бир оз аввал Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт Ҳамас жангариларининг ҳар қандай жанговар ҳаракатларига жавобан Исроил қаҳшатқич зарба бериши тўғрисида огоҳлантирган эди.

XS
SM
MD
LG