Линклар

БМТ Кенгаши иш бошлади


Бугун Женевада БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашида 16та давлат, жумладан, Россия ва Озарбайжон расмийлари инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида мамлакатда қилинаëтган ишлар хусусида маъруза қилади.

Ўтган йилнинг декабр ойида Акмал Саидов етакчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам мазкур кенгашда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид ҳисоботни тақдим этган эди.

Ўзбекистон делегацияси ўз ҳисоботида Ўзбекистондаги болалар меҳнати, инсон ҳуқуқлари вазияти, матбуот ва дин эркинлиги масалаларида ижобий ишлар амалга оширилганини таъкидлаган эди.

Бироқ кенгашга аъзо Швеция, Канада ва Британия каби давлатлар ўзбек расмийларининг ҳисоботидан қониқмагани, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан жиддий хавотирлар сақланиб қолаётгани юзасидан жиддий ташвиш билдирган эдилар.


XS
SM
MD
LG