Линклар

Хитойда ишсизлар сони ортмоқда


Хитой ҳукуматининг юқори лавозимли расмийсига кўра, глобал иқтисодий бўҳрон хитойлик тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган бир пайтда, мамлакатда ишсиз муҳожирлар сони 26 миллионга етган.

Хитойдаги қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш маркази раҳбарининг фикрича, Хитойда ишсизлар сонинг кескин ошиб кетиши мамлакат барқарорлигига жиддий таҳдид солиши мумкин.

Бундан бир кун аввал расмий Пекин 2009 йил мамлакат иқтисоди учун оғир йил бўлиши тўғрисида огоҳлантирган эди.

Сўнгги ҳафта давомида Хитой бўйлаб минглаб фабрика ва корхона ходимлари ишдан бўшатишлар тўхтатилиши ва маошларнинг вақтида тўланишини талаб қилиб норозилик акциялари ўтказдилар.

XS
SM
MD
LG