Линклар

НАТО расмийси Бишкекда музокара олиб бормоқда


НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Роберт Симмонс Бишкекда Қирғизистон ҳукумати расмийлари билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида Роберт Симмонс Қирғизистон ҳукуматининг мамлакатдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисидаги ҳар қандай қароридан НАТО таажубга тушишини билдирди.

Сўнгги ой давомида Қирғизистонда АҚШ ҳарбий базасини ёпиш талаби билан бир нечта норозилик акциялари ўтказилган эди.

Ўтган ой Бишкекка сафар қилган АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Дэвид Петреус Қирғизистон расмийлари унга Америка базасини ёпиш режаси йўқлигини билдирганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG