Линклар

logo-print

Давос тарихидаги энг тушкун форум


Россия бош вазири Путиннинг Давосдаги ўзини тутиши бугун нафақат Россия¸ балки жаҳон сиëсати ва иқтисоди саҳнасида ҳукм сураëтган асабийлик ифодаси дея баҳоланмоқда.

Россия бош вазири Путиннинг Давосдаги ўзини тутиши бугун нафақат Россия¸ балки жаҳон сиëсати ва иқтисоди саҳнасида ҳукм сураëтган асабийлик ифодаси дея баҳоланмоқда.

Швецариянинг Давос шаҳарчасида ўз ишини якунлаган бу йилги Жаҳон иқтисодий форумини кузатганлар¸ унинг фавқулодда воқеаларга бой бўлганини айтишмоқда.

Мустақил журналист Томас Крэмптон кейинги олти йил давомида Давос форумини муттасил ëритиб келмоқда.

Унга кўра¸ шу пайтгача ўтган Жаҳон иқтисодий форумининг бирортаси бу йилги қадар руҳни эзадиган муҳитда ўтмаган.

Тушкунлик¸ қўрқув ва ғазаб¸ айни пайтда ўта эҳтиëткорлик бу йилги Давос йиғинлари ва йўлкаларидаги гап-сўзларни белгилаган ҳиссиëтлар бўлди¸ дейди Ню Йорк Таймс мухбири ўлароқ Давосни ëритиб келган Крэмптон.

- Бу йил мен олтинчи маротаба Давос анжуманига келдим. Шу олти йил ичида биринчи бор Давос саҳнасида жонли ҳаракат кўрдим – кимдир йиғинни ташлаб кетди¸ кимлардир бир-бирига бақирди.

Россия бош вазири Владимир Путин Делл ширкати асосчиси ва раиси Майкл Делл билан саҳнада урушиб кетди ва унга қарата¸ “Биз сизнинг ëрдамингизга муҳтож эмасмиз. Биз ногирон эмасмиз“¸ дея ўшқирди.

Туркия бош вазири Ражап Тоййип Эрдўғон эса¸ Исроил президенти сўзларига жавоб қайтариш учун ўзига етарли ватқ берилмаганидан аразлаб¸ Давосни ташлаб кетди.

Булар йиллар давомида ўта босиқ руҳда ўтадиган Давос учун кутилмаган ҳодисалардир.

Бу гал раҳбарлар бир-бирига бақирди ва айнан шу ҳолат бугун жаҳон сиëсати ва иқтисодини белгиловчи кайфиятнинг қандайлигидан берилган далолатдир¸ дейди бугун мустақил блоггерга айланган Томас Крэмптон.

Ҳар йил Давос иқтисодий форумига келадиган дунëнинг энг бадавлат тадбиркорлари¸ давлат ва ҳукумат раҳбарлари¸ айнан бугун дунë иқтисоди тушиб қолган инқироз учун бирламчи маъсул шахслардир.

Тақдир ҳазили билан¸ айнан шу одамлар энди бугун бу инқироздан чиқиш йўлини топиш учун ҳам маъсулдирлар.

Крэмптонга кўра¸ Давосга келган бу йилги меҳмонларнинг инқироздан чиқиш борасидаги қарашлари оддий одамларникидан кўп ҳам фарқ қилмайди – бу икки қараш ҳам бирдек некбинликдан йироқ.

- Бу одамларнинг гап-сўзидан жаҳон иқтисоди эртаси учун жуда катта ташвиш уфуриб турди. Аммо бу хавотир капитализм эртасига нисбатан шубҳами¸ десангиз¸ бунга йўқ¸ деб жавоб бераман.

Бу хавотирлар ҳозиргидек фавқулодда бўҳронга айнан қандай ëндашувнинг даво бўлиши билан боғлиқ¸ дейди америкалик мустақил журналист.

Бу йил Давоснинг ўта тушкун бир тарзда ўтганининг бир сабаби¸ кучайиб бораëтган молиявий бўҳрон бўлса¸ иккинчиси Яқин Шарқ чигалининг ечилиш ўрнига¸ янада чувалашганидир¸ деб давом этади Крэмптон.

- Сиëсатчилар¸ шубҳа йўқки¸ саҳнага чиқар экан¸ муайян бир рол ўйнайдилар. Аммо Эрдўғон ва Перес ўртасидаги мубоҳаса кўрсатгани каби¸ Яқин Шарқ можаросига барҳам бериш йўли йўқ кўринади.

Агар Ғазодаги даҳшатли фожеадан кейин ҳам вазият ўзгаришсиз қолар экан¸ бу Яқин Шарқ учун ўта тушкун ва қайғули бир дамдир¸ дейди Томас Крэмптон.

XS
SM
MD
LG