Линклар

logo-print

Ҳиндистон Вашингтон талабини бажарди


Ҳиндистон ўз ядровий иншоотларида назорат ўтказиш борасида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан битимга эришди.

Мазкур битим БМТ нинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлиги томонидан август ойида маъқулланган эди.

Вашингтон Ҳиндистон Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ушбу шартномани имзолаган тақдирдагина, Деҳли билан ядровий соҳада ҳамкорлик қилиш, жумладан реакторлар учун ёнилғи ва ядровий технологиялар етказиб беришга оид битимни имзолашини билдирган.

Бугун имзоланган битимга мувофиқ халқаро кузатувчилар Ҳиндистондаги 22та реактордан 14тасида назорат ишлари олиб боради
XS
SM
MD
LG