Линклар

Давлат тадбиркорларга ёрдам ваъда қилмоқда


Ўзбекистоннинг барча вилоятларида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг бизнес юритишида мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва муаммоларни ҳал қилиш масаласи бўйича махсус комиссиялар тузилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат комитети сайтида мазкур комиссиялар республиканинг турли ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантиришда кўмак кўрсатиш мақсадида тузилаётгани айтилган.

Комитет хабарида вилоятлардаги тадбиркорларга тадбиркорлик фаолиятини юритишда муаммо ва тўсиқларга дуч келинган тақдирда Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш агентлиги ҳудудий бошқармаларига оғзаки ва ёзма шаклда мурожаат қилишни тавсия қилиниб, жойлардаги телефон рақамлари эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG