Линклар

logo-print

Покистонда кўприк портлатилди


Покистон шимол-ғарбида Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти учун фойдаланиладиган стратегик жиҳатдан муҳим бўлган кўприк жангарилар томонидан портлатиб юборилди.

Воқеа жойида бўлган мустақил журналист Фазлуллоҳ Шинварий Озодлик радиосига портлаш муносабати билан транспорт қатнови тўхтаб қолганини маълум қилди.


- Кўприк портлатиб юборилгандан сўнг, ҳар иккала томонда минглаб одам, нафақат расмийлар, балки оддий фуқаролар, жумладан аёллар ва болалар тўпланиб қолди. Мингдан зиёд машина, беморларни Покистонга олиб кетаётган тез тиббий ёрдам машиналари ҳам тўхтаб қолди. Кўприкнинг ўрта қисми портлатиб юборилгани боис унда ҳаракатланишнинг умуман имкони йўқ¸ деди мустақил журналист.

Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти Покистоннинг айнан мазкур ҳудуди орқали амалга оширилади.

Бироқ НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари матбуот вакили кўприкнинг портлатиб юборилиши халқаро кучлар таъминотига таъсир қилмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ Покистон хавфсизлик кучлари Ҳайбар довонига яқин бўлган Свот водийсида ўтказилган амалиётлар чоғида камида 35 жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG