Линклар

Бакиев ҳам америкаликларни ҳайдамоқчи


Айрим кузатувчилар¸ иқтисоди оғир аҳволга тушиб қолган Қирғизистон ҳукумати Москвадан бериладиган қарз учун АҚШ базасини ëпишга қарор қилганини айтмоқдалар.

Айрим кузатувчилар¸ иқтисоди оғир аҳволга тушиб қолган Қирғизистон ҳукумати Москвадан бериладиган қарз учун АҚШ базасини ëпишга қарор қилганини айтмоқдалар.

Москвада россиялик ҳамкасби билан ўтказилган музокаралардан сўнг Бишкек раҳбари АҚШ ҳарбийлари фойдаланиб келаëтган Манас базасининг ëпилиши ҳақда баëнот берди.

- Яқинда Қирғизистон ҳукумати мамлакат ҳудудидаги АҚШ базасига барҳам бериш ҳақида қарор қабул қилди ва у яқин кунларда расман эълон қилинади¸ деди президент Бакиев.

Бакиевга кўра¸ АҚШ томони билан Манасдан фойдаланиш учун тўланаëтган ижара ҳаққини ошириш борасида ҳеч қандай муросага эришилмагач¸ Бишкек ҳукумати шундай қарорга келишга мажбур бўлган.

Мазкур баëнот аввалида Кремл раҳбари билан ўтказилган сўзлашувлар натижасида Россия Қирғизистонга беғараз 150 миллион доллар ëрдам ажратиш¸ мамлакатга 2 миллиард доллар қарз бериш ва Норин дарëсида режаланаëтган гидроэлектр станциялари қурилишида қатнашиш маъсулиятини ўз зиммасига олди.

Мустақил кузатувчилар¸ АҚШ ҳарбийларини Манасдан ҳайдаш¸ айнан ана шу ëрдам ва қарз эвазига ваъда этилганини қайд қилмоқдалар.

Қирғизистон президентининг Москвада қилган бу баëнотига муносабат билдриган АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Жеофф Моррелл¸ Манас базасининг Афғонистонда жойлашган АҚШ ва НАТО қўшинлари таъминоти учун ўта муҳимлигини айтди ва Бишкек билан бу борада сўзлашувлар бўлажагига умид билдирди.

Бакиевнинг ушбу баëноти янграган айни кунда НАТО бош котибининг Марказий Осиë ва Кавказ бўйича махсус вакили Роберт Симмонс Бишкекда бир қатор қирғиз расмийлари билан учрашиб, НАТО ва Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Бакиев Москвада Манас базасини ëпиш ҳақда ваъда бериб турган айни дамда¸ Бишкекда қолган қирғиз расмийлари НАТО расмийсига чопон ëпиб¸ қалпоқ кийгиздилар.
Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири ва Мудофаа вазирлари билан учрашувлар ўтказгач¸ матбоут анжуманида иштирок этган жаноб Симмонс, Қирғизистонни НАТОнинг ишончли ҳамкорлардан бири дея атади.

У Бишкекдаги АҚШ ҳарбий базаси НАТОнинг Афғонистондаги кучлари таъминоти учун жуда катта ёрдам бераётганини таъкидлади ва қирғиз ҳукумати мазкур базани ёпиш масаласини кун тартибига чиқармаслигига умид билдирди:

- Агар Қирғизистон ҳукумати биз учун АҚШ базасини ёпиб қўйса, албатта¸ афсусланарли иш бўлади. Негаки бу ҳарбий база бизнинг ҳаракатларимизга сезиларли кўмак кўрсатаётган объектлар қаторидадир.

Бишкекдаги база ҳарбий йўналишга эга эмас, у Афғонистондаги қуролли кучларимизга таъминот юклари етказиб берувчи марказ бўлиб ҳисобланади, деди Роберт Симмонс.

НАТО расмийси бундай умид билдириб турган айни кунда президент Бакиев Манасдан АҚШ ҳарбийларини чиқариш ҳақида баëнот берганига қарамай¸ бу баëнотдан саноқли соат аввал Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Данияр Усенов АҚШ базазининг ëпилиши ҳақда бир неча кундан бери Россия ва қирғиз матбуотида гапириб келинган хабарларни қатъиян рад этди.

“Бу ҳақда ҳали ҳеч ким ҳеч қандай масала кўтаргани йўқ”, деди у қирғиз матбуотига берган изоҳида.

Айни пайтда парламентдаги “Оқ йўл” фракцияси раиси Улуғбек Ўрмўнов АҚШ ҳарбий базаси масаласини кун тартибига киритиш бўйича 5 феврал куни қарор қабул қилиниши режалаштирилганини айтди.

- Агар бу масала кун тартибига киритилса, “Оқ йўл” фракцияси уни муҳокама этиши мумкин, деди Улуғбек Ўрмўнов.

Деярли бир ойдан бери бир қатор хорижий ахборот агентликлари ва маҳаллий матбуотда АҚШ ҳарбий базаси тез орада Қирғизистондан чиқарилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар бериб келинмоқда.

Аммо ўтган ой Бишкекка келиб кетган АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги қўшинлари бош қўмондони генерал Дэвид Петреус қирғиз расмийлари билан сўзлашувлардан сўнг¸ уларни асоссиз дея атаган эди.

Америкалик генерал Қирғизистон расмийлари унга АҚШ базасини ёпиш режаси йўқлигини билдирганини маълум қилди.

Айни пайтда¸ Қирғизистондаги коммунистлар партияси атрофига жипслашган бир неча жамоат ташкилотлари АҚШ ҳарбий базасининг мамлакатдан чиқарилиши талаби билан қатор тадбирлар уюштириб келмоқдалар.

АҚШ ҳарбийлари 2001 йил сенябр воқеаларидан сўнг Афғонистонга қарши бошланган амалиëтлардаги ўз қўшинлари таъминоти учун Манас базасидан саккиз йилдан бери фойдаланиб келмоқда.

Қурманбек Бакиевнинг ўтганда ҳам америкаликларни Манасдан ҳайдаш ҳақда пўписа қилганини эслаëтган айрим таҳлилчилар¸ Москвада шу мазмунда қилинган навбатдаги баëнотнинг ҳам сиëсий ўйин эканини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG