Линклар

Россия-Беларус иттифоқи кенгаши бошланди


Бугун Москвада Россия-Беларус итиффоқининг Давлат кенгаши ўз ишини бошлади.

Кенгашда ҳар иккала давлат президенти Дмитрий Медведев ва Александр Лукашенко иштирок этмоқда.

Йиғин арафасида гапирган Россия президенти Дмитрий Медведев Москва ва Минск хавфсизлик соҳасида, жумладан, ҳаво мудофаа тизими борасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ниятида экани ва президентлар янги ҳамкорлик битимларни имзолашга тайёрликларини маълум қилди.

Глобал иқтисодий бўҳрон бугунги кенгаш диққат-марказида бўлади.

Ўтган йилнинг ноябр ойида Россия Беларусга бир миллиард доллар қарз бериб, жорий йил давомида яна қўшимча бир миллиард доллар беришни ваъда қилган.

Кенгаш якунида ҳамкорликка оид бир қатор битимларнинг имзоланиши кутилмоқда.


XS
SM
MD
LG