Линклар

Эрон фазога сунъий йўлдош учирди


Эрон ўзида ишлаб чиқарилган биринчи сунъий йўлдошни илк бора фазога учирди.

Мазкур воқеа Эрон ислом инқилобининг 30 йиллиги нишонланаётган санага тўғри келди.

Эрон телевидениеси мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг телефон орқали "Умид" деб ном олган сунъий йўлдошни фазога учириш ҳақида буйруқ берганини намойиш этди.

- Буюк Эрон миллати ва инсоният Ислом инқилобининг 30 йиллигини нишонлаётган бир пайтда мен "Умид" сунъий йўлдошини Сафир-2 ракетаси ёрдамида фазога учиришга рухсат бераман¸ деди Эрон раҳбари.

Хабарларга кўра, фазога чиқарилган сунъий йўлдош ўз парвози давомида маълумот тўплаб, ўзидаги ускуналарни синовдан ўтказади.


XS
SM
MD
LG