Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:57

“Элчи” “Умид”ни фазога элтди


"Элчи 2" ракетасининг “Умид” сунъий йўлдошини фазога олиб чиққани Эронда миллий байрам куни янги миллий ҳодиса ўлароқ байрам қилинди.
"Элчи 2" ракетасининг “Умид” сунъий йўлдошини фазога олиб чиққани Эронда миллий байрам куни янги миллий ҳодиса ўлароқ байрам қилинди.

Эронда исломий инқилобнинг 30 йиллиги нишонланаëтган айни кунда мамлакатда ишлаб чиқарилган биринчи сунъий йўлдош фазога учирилди.

Эрон олимлари томонидан мамлакат ихтиëридаги мавжуд технологик имконлар доирасида яратилган биринчи сунъий йўлдошнинг фазога учирилиши мамлакатнинг чор тарафида акс садо берди.

Эрон Ислом инқилобининг 30 йиллиги байрами кунида учирилган сунъий йўлдошга "Умид" деб ном берилди.

Мамлакат президенти Маҳмуд Аҳмадинежадга кўра¸ "Умид"нинг фазога учирилиши Ислом¸ тинчлик ва адолатни кенгайтиришни мақсад қилган.

- Буюк Эрон миллати ва инсоният исломий инқилоб ғалабасининг 30 йиллигини нишонлаëтган кунда мен "Умид" миллий сунъий йўлдошини "Сафир 2" ракетаси воситасида фазога олиб чиқишга рухсат бераман¸ деди бутун мамлакат бўйлаб кўрсатилган телехабарда президент Аҳмадийнежад.

Эронда миллий сунъий йўлдошнинг фазога учирилиши¸ халқаро майдонда Теҳрон ўз ядровий қуролига эга бўлиш мақсадига яқинлашиб қолди¸ деган хавотирлар кучайиб бораëтган бир пайтга тўғри келди.

Аммо Эрон расмийлари бундай хавотирларни мутлақ асоссиз деб¸ уларни рад этиб келмоқдалар.

Фарда радиосининг ҳарбий таҳлилчиси Ҳусайн Ариян фикрича¸ сунъий йўлдошни фазога олиб чиқишда ишлатилган баллистик технология келажакда қуролларни ҳам узоқ масофага отишга имкон бериши мумкин.

- Бундай эҳтимол мавжуд. Зотан Эрон "Сафир 2"¸ яъни "Элчи 2" русумидаги фазога сунъий йўлдошни олиб чиқишга қодир ракеталар ишлаб чиқаришнинг уддасидан чиққан бўлса¸ ундан кейинги қадам¸ айнан узоқ масофага қурол отишга имкон берувчи технология бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча сунъий йўлдошнинг мувафафқиятли равишда фазога учирилгани мустақил манбалар томонидан тасдиқланмади¸ дейди ҳарбий таҳлилчи.

Халқаро мутахассислар томонидан фазога чиққани ҳозирча тасдиқланмаган "Умид" сунъий йўлдоши¸ расмий Теҳронга кўра¸ ҳарбий мақсадлардан йироқ ва фақат телекоммуникация тизими учун хизмат қилади.

Гарчи Эроннинг фазо дастурига оид ишончли маълумот жуда сийрак бўлса-да¸ Ариян каби таҳлилчилар¸ бу соҳада илгари силжиш мавжудлигини айтадилар.

- Қайсидир даражада¸ Эроннинг ўз фазо дастурига жуда кўп маблағ сарфлаëтгани бор гап. Ҳаво ва фазо дастурлари Эрон Мудофаа вазирлиги тасарруфида ва расмийларга кўра¸ келаси беш йил ичида фазо лойиҳаларига 500 миллион доллар маблағ ажратилган¸ дейди асли эронлик ҳарбий таҳлилчи.
XS
SM
MD
LG