Линклар

logo-print

Ҳаага суди тортишувга нуқта қўйди


Ҳаагадаги халқаро суд Қора денгиздаги иқтисодий ҳудудда Украина ва Руминия чегараларини аниқлаб берди.

Иккала давлат ҳам бир неча йилдан бери Қора денгиздаги Илон ороллари атрофидаги ҳудудга даъвогарлик қилиб келаётган эди.

Оролга яқин континентал шельфнинг нефт ва газ заҳираларига бой экани тахмин этилади.

Суд Руминия даъвосини қондириб, Илон оролларини Украина ҳудудининг давоми сифатида тан олмаслик тўғрисида ҳукм чиқарди.

Мазкур қарордан сўнг Украина Қора денгиздаги ўз иқтисодий ҳудудини кенгайтира олмайди.
XS
SM
MD
LG