Линклар

logo-print

Польшалик аскарлар маҳкамага тортилди


Афғонистонда бундан икки йил аввал тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда гумон қилинган польшалик етти аскар устидан маҳкама жараёни бошланди.

Прокурорга кўра, ҳарбийларнинг Нангор Ҳел қишлоғини ўққа тутиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлган.

Аскарлар эса ўзига қўйилаётган барча айбловларни инкор қилиб, жангариларга қарата ўт очганини билдирмоқдалар.

Ҳарбийлар айбдор деб топилгудек бўлса, улардан олти нафарига умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG