Линклар

logo-print

Беларус-Россия ягона мудофаа тизими яратади


Бугун Москвада Россия-Беларус итиффоқининг Давлат кенгашини йиғини бўлиб ўтди.

Кенгашда ҳар иккала давлат президенти Дмитрий Медведев ва Александр Лукашенко иштирок этдилар.

Глобал иқтисодий бўҳрон бугунги кенгаш диққат-марказида бўлди. Бундан ташқари томонлар Москва ва Минск хавфсизлик соҳасида, жумладан, ҳаво мудофаа тизими борасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Кенгаш якунида эса Россия ва Беларус ўртасида ягона ҳаво мудофаа тизими ташкил этиш битими имзоланди.

Бугунги ииғин арафасида гапирган Россия президенти Дмитрий Медведев имзоланажак битим Россия ва Беларус мудофаа салоҳиятини оширишга хизмат қилишини таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG