Линклар

Россияда ўзбекистонлик қотил ушланди


Гаzета.СПб нашрининг ёзишича, Санкт Петербургда бир аёлни зўрлаб¸ кейин уни ўлдирганини тан олган ўзбекистонлик гастербайтер ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, аёл жасади шаҳарнинг Боровая кўчасида аниқланган, марҳуманинг баданида кўплаб зарба излари бўлган.

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича ИИБ криминал милицияси ахборот бўлимининг раҳбари Анатолий Штомпелга кўра, 2008 йил давомида биргина Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари томонидан 14 та қотиллик ва 28 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноят содир этилган.

Бундан ташқари ўтган йил давомида муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятлар кўлами Санкт-Петербургда 25 фоизга, Ленинград вилоятида эса 30 фоизга ўсган.

Айни пайтда¸ Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти ички ишлар вилояти бошқармасининг раҳбари Владислав Пиотровский жиноятчилик ўсишинининг сабабини глобал молиявий инқироз билан боғламоқда.

Санкт-Петербург ҳокими Валентина Матвиенконинг билдиришича, ҳозирда шаҳарда 100 мингга яқин нолегал муҳожир бор, аммо 2008 йил давомида бор-йўғи 136 киши депортация қилинган, холос.

Матвиенко шаҳарда қайд этилаётган жиноятларнинг ҳар саккизинчиси муҳожирларга нисбатан содир этилаётгани ва бу каби жиноятлар камаймаётганини ҳам тан олди.

2008 йил давомида Санкт-Петербургда миллий нафрат асосида содир этилган 24 та жиноят қайд этилган, бу эса 2007 йилга нисбатан 4,4 фоизга кўп деганидир.
XS
SM
MD
LG