Линклар

logo-print

Эрон сунъий йўлдоши АҚШни ташвишга солмоқда


АҚШ расмийлари Эроннинг сунъий йўлдош учириши жиддий хавотирланишга асос бўлишини айтмоқда.

Уларнинг таъкидича, бундай технологиялар баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Британия, Франция ва Германия расмийлари ҳам АҚШ хавотирларига шерик бўлди.

Кеча Эрон ўзида ишлаб чиқарилган биринчи сунъий йўлдошни илк бора фазога учирди ҳамда Аҳмадинажод алоҳида таъкидлаганидек, мазкур воқеа “буюк Эрон миллати” ислом инқилобининг 30 йиллигини нишонлаётган санага тўғри келди.

“Умид” сунъий йўлдошини Эронда ишлаб чиқарилган Сафир-2 ракетаси Ер орбитасига чиқарди. Президент Аҳмадинажод бир неча бор “Аллоҳу Акбар” дея такбир айтиб, сунъий йўлдошни фазога учириш буйруғини шахсан ўзи берди.
XS
SM
MD
LG