Линклар

Украина-Руминия чегараси белгиланди


Халқаро суд қарори билан нефт ва газ заҳираларга бой экани айтилаётган Қора денгиз ҳудудида Украина ва Руминияни бир-биридан ажратувчи чегара белгиланди ва икки давлат ўртасида ўн йиллар давомида чўзилган тортишувга нуқта қўйилди.

БМТ нинг олий суди қарорига мувофиқ қирғоқдан 45 километр узоқликда жойлашган “Илон” оролчаси Руминияга ўтиб кетди.

Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Купчичин суд қарорини “муросали” деб атади.

Руминия эса даъво қилган ҳудудларнинг қарийб 80 фоизига эга бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG