Линклар

logo-print

Москвада КХШТ ва ЕврОсиёИҲ анжуманлари бошланади


Бугун Москвада Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви ўтказилади.

Учрашув давомида минтақавий хавфсизлик ва халқаро молиявий бўҳроннинг таъсири муҳокама этилади.

Россия етакчилигидаги ҳарбий сиёсий блок бўлмиш Коллектив хафвсизлик шартномаси ташкилотига Россияга мойил сиёсат юргизаётган постсовет давлатлари киради.

Аввалроқ Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТ саммитида иштирок этмаслиги ҳақида билдирганди, бироқ кейинроқ ўзининг бу қароридан қайтди.

Москвага келган давлат раҳбарлари Евросиё иқтисодий ҳамжамияти ташкилоти доирасида ҳам анжуман ўтказадилар. Бироқ мазкур ташкилотни ўтган йил сўнгида Ўзбекистон тарк этганди.

XS
SM
MD
LG